2018-02-21 12:30:00

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ОЗАРБАЙЖОНГА ТАШРИФ БУЮРАДИ

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг баҳор ойларида Озарбайжонга расмий ташриф билан бориши кутилмоқда. Бу ҳақида Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиев маълум қилди.

Элчининг сўзларига кўра, икки томонлама ҳамкорлик ривожига тўсқинлик қиладиган ҳеч қандай омиллар йўқ, мамлакатлар ўртасида юқори даражали сиёсий мулоқот кузатилмоқда. Ташриф давомида нефть-газ соҳасидаги ҳамкорликдан тортиб то қишлоқ хўжалиги соҳасигача барча соҳалардаги ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинади.

 “Туркистон-пресс”