2018-02-22 07:08:00

БОШ ПРОКУРОРГА ЎРИНБОСАРЛАР ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 февралдаги ПФ-5358-сон Фармонига асосан Эркабай Аминович Таджиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 февралдаги ПФ-5359-сон Фармонига асосан Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Булар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ахборот хизмати хабар тарқатди.

“Туркистон-пресс”