2018-02-22 08:16:00

ЛОЙИҲАОЛДИ, ЛОЙИҲА, ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИ ВА КОНТРАКТЛАРНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

 

 

 

Қарорга мувофиқ Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлар билан бир қаторда қуйидагиларни:

маҳсулотни бўлиш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ, шунингдек, молиялаштириш манбаидан қатъий назар, стратегик фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва/ёки қайта ишлашни назарда тутувчи инвестиция ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, молиявий-иқтисодий ҳисоботларнинг комплекс экспертизасини;

маълум суммадаги товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидига оид техник топшириқлар комплекс экспертизасини ва бошқа экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширади.

Шунингдек эндиликда нархларнинг белгиланиши ва/ёки етказиб берувчини аниқлаштириш масаласи бўйича Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази билан келишув бўлмаса,қонун ҳужжатларида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг баҳосини ва аниқ бир етказиб берувчиларни кўрсатиш тақиқланади.

“Туркистон-пресс”