2018-02-26 09:22:00

CОБИҚ БОШ ПРОКУРОРГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан собиқ Бош прокурор Р.Х.Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди Бош прокуратуранинг Ахборот хизмати.

23 февраль куни Р.Х.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Туркистон-пресс”