2018-02-26 10:40:00

ҲАРБИЙ-ТЕХНИКАВИЙ СОҲАДАГИ ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМ КУЧГА КИРДИ

2018 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди. Ҳужжат 2017-йил 16сентябрькуни Тошкент шаҳрида имзоланган.Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати хабар берди.

Шартнома икки мамлакат қонунчилигига мувофиқ тенглик тамойилига асосланган ҳолда ўзаро манфаатли ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ўрнатиш ва янада ривожлантиришга қаратилган.

“Туркистон-пресс”