2018-02-27 08:15:00

РОССИЯ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ

 

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг амалий масалалари муҳокама қилинди, хусусан март ойида бўлиб ўтадиган Россия Президенти сайлови давомида Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган Россия фуқаролари учун сайлов участкаларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

“Туркистон-пресс”