2018-02-27 15:10:00

БУГУН "UZBEK TIGERS" КУБАЛИК БОКСЧИЛАР БИЛАН БЕЛЛАШАДИ

Бугун, 2018 йилнинг27 февралькуни“Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсум гуруҳдаги Тошкентда амалдаги вице-чемпион Кубанинг “Cuba Domadores” боксчилари билан куч синашади.

Жанглар “Универсал” спорт саройида соат 19:00да старт олади. Рингга чиқадиган боксчилар билан танишинг.

“Uzbek Tigers” – “Domadores de Cuba”

49 кг: Ҳасанбой Дўсматов  – Жояннис Оскар Аргилагос

56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Робейси Рамирес

64 кг: Иқболжон Холдоров – Анди Круз Гомес

75 кг: Исроил Мадримов – Арлен Лопес

91 кг: Санжар Турсунов – Эрисланди Савон

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг Кубадаги тўқнашувида мезбонлар йирик 5:0 ҳисобида зафар қучган эди. Шунингдек, "Uzbek Tigers" навбатдаги жангини ҳам Тошкентда ўтказади. Унда боксчиларимиз Колумбиянинг "Colombia Heroicos" жамоаси билан куч синашади. Жанг 1 май куни "Универсал" спорт саройида бўлиб ўтади.

“Туркистон-пресс”