2018-02-28 08:12:00

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ташкиллаштирилган қуръа ташлаш маросимида Про-лига, аёллар ва футзал чемпионатларига қуръа ташлангач, тадбир сўнггида Ўзбекистон Кубогининг дастлабки босқичида кимлар иштирок этишимасаласига ҳам ойдинлик киритилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар берди.

Кубок ўйинлари қуръасига биноан мусобақанинг дастлабки босқичида 20 та жамоа баҳсга киришади, умуман, Кубок ўйинларида жами 26та клуб иштирок этади. “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клублари мусобақани 1/8 финал босқичидан бошлашади. Биринчи босқичда суперлиганинг 8та ва ПРО-лиганинг 14та клуби қатнашади.

“Бунёдкор-2” ва “Пахтакор-2” клублари мусобақада иштирок этишмайди.

1/16 финал. 15-16 апрель:

“Истиқлол” – “Нефтчи”

“Ғиждувон” - “Қизилқум”

“Орол” - “Металлург”

“Локомотив-БФК” - “Навбаҳор”

“Динамо” – “Сурхон”

“Ифтихор” - “Қўқон-1912”

“Шўртан” тўғридан тўғри 1/8 финалга чиқди

“Зомин” - “Сўғдиёна”

“Машъал” – “Хоразм”

“Ёзёвон” – АГМК

“Андижон” – “Бухоро”

“Норин” тўғридан тўғри 1/8 финалга чиқди.

“Туркистон-пресс”