2018-02-28 08:36:00

ЎЗБЕКИСТОН-АФҒОНИСТОН МУЗОКАРАЛАРИ ДЎСТОНА РУҲДА ЎТДИ

2018 йилнинг 26-27 февралmкунлари Афғонистон Ислом Республикасининг Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги ташаббусига кўра Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистоннинг сув масалалари бўйича идоралари муттахассислари учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати.

Учрашув чоғида Амударё бўйи соҳилини мустаҳкамлашга қаратилган чоралар юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги вакиллари даражасида тажриба алмашинув ва мунтазам учрашувлар ташкиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашув яқин қўшничилик руҳида ва дўстлик ва ҳамкорлик муҳитида бўлиб ўтди.

“Туркистон-пресс”