2018-02-28 14:13:00

ЭНДИ ҲАР БИР МАҲАЛЛАДА “САЛОМАТЛИК МАКТАБИ” БЎЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимиздаги барча маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини мутлақо янгича тартиб ва таъсирчан усулларда тарғиб қилувчи “Саломатлик мактаблари” ташкил этилмоқда, деб маълум қилмоқда вазирликнинг Ахборот хизмати.

Мазкур мактаблар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Мактабгача таълим вазирликлари ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг “Аҳолини мақсадли патронаж билан қамраб олиш, уларда тиббий маданиятни шакллантириш ҳамда оила ва таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш тўғрисида”ги қўшма Қарори ижроси доирасида шакллантирилмоқда. Шу боис, ушбу мактаблар фаолиятига Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бир қаторда юқоридаги ташкилотлар ҳам масъул этиб белгиланди.

“Туркистон-пресс”