2018-02-28 14:35:00

ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ МАСАЛАЛАРИ АГЕНТЛИГИ ВАКИЛЛАРИ ФУҚАРОЛАР БИЛАН ЮЗМА ЮЗ МУЛОҚОТ ҚИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқ қа хизмат қилиши керакОдамларn билан очиқ мулоқот қилиш, халққа яқинроқ бўлиш, элнинг ишончини қозониш лозим”, – деган даъватига жавобан Ташқи меҳнат миграцияси масалари агентлиги ходимлари вилоятларда сайёр қабуллар ўтказишни давом эттирмоқда. Бу тўғрида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Фарғона вилоятида бундай учрашувлар жорий йил 27 январда Фарғона туманида ва 31 январь куни Тошлоқ туманида ўтказилган эди.

Навбатдаги учрашув 2018 йил 24 февралда Олтиариқ туманида ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг маҳаллий ҳокимликлар, Бандликка кўмаклашиш марказлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, маҳаллалар фаоллари билан ҳамкорликда ўтказаётган учрашувларнинг асосий мақсади “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш, фуқаролар билан изчил мулоқотларни йўлга қўйиш, одам савдосига қарши курашиш, ноқонуний миграциянинг олдини олишдир.

Учрашувларда Агентликнинг филиали – Фарғона минтақавий бюроси, Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича мутасадди ҳокимият вакиллари, маҳаллалар вакиллари ва мингдан зиёд фуқаролар қатнашдилар.

Тадбирлар мобайнида фуқароларга Агентлик фаолияти тўғрисида, хорижда қонуний ишлаш тартиблари ва афзалликлари, бугунги кунда Агентлик томонидан таклиф этилаётган чет эл давлатларидаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар берилди. Хусусан, чет элга ишга кетишдан аввал, бораётган давлатнинг миграцион қонунчилиги билан танишиб чиқиш, мулоқот даражасида тилини ўрганиш, маҳаллий урф-одатлардан хабардор бўлиш муҳим аҳамиятга эга экани, шунингдек, давлатлар ва шаҳарлараро автомобиль транспорт воситаларидан фойдаланишда, транспортга чиқишдан олдин унинг ташқи техник ҳолатига, қиш кунларида транспорт воситасининг иситиш тизимини ишлашига, ўт ўчириш воситалари билан жиҳозланганига, йўловчи ташиш учун рухсатномаси бор ёки йўқлигига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Сайёр учрашувлар жараёнида фуқарорларни қизиқтирган кўплаб саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Бундай учрашувлар мамлакатимизнинг барча вилоятлари бўйлаб мунтазам ташкил этиб борилмоқда..

“Туркистон-пресс”.