2018-03-01 07:05:00

БУГУН “UZBEK TIGERS” КОЛУМБИЯ ЖАМОАСИГА ҚАРШИ РИНГГА ЧИҚАДИ

Бугун Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этаётган “Uzbek Tigers” жамоаси учинчи тур жангини ўтказади.

Ушбу жангда боксчиларимизга Колумбиянинг “Colombia Heroicos” жамоаси рақиблик қилади.

Бугун Тошкент вақти билан соат 19:00да “Универсал” спорт мажмуасида бошланадиган тўқнашувда қуйидаги жанглар гувоҳига айланишимиз мумкин бўлади:

-52 кг: Худойназар Файзов — Кейбар Авила

-60 кг: Шунқор Абдурасулов — Дуван Зулета

-69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Александр Ранхел

-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Диего Алехандро Мотоа

+91 кг: Баҳодир Жалолов — Кристиан Салкедо.

“Туркистон-пресс”