2018-03-01 09:38:00

ОФК ПРЕЗИДЕНТИ УМИД АҲМАДЖОНОВНИ ТАБРИКЛАДИ

Осиё Футбол конфедерациялари (ОФК) президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистон МОҚ президенти, ЎФФ биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновни CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол Ассоциациялари) президенти этиб сайлангани билан табриклаб, мактуб юборди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Табрикномада шундай дейилади:

“Муҳтарам Умид Аҳмаджонов! CAFA президенти этиб сайланганингиз муносабати билан менинг энг яхши табрикларим ва самимий тилакларимни қабул қилинг. Ўзингиз раҳбарлик қилаётган ҳудудда футболни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш катта ҳисса қўшишингизга ишончим комил. Ўртамиздага алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун Сиз билан яқин ҳамкорликда ишлашга ҳамиша тайёрман.

Энг яхши тилаклар билан Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа, ОФК президенти”.

“Туркистон-пресс”