2018-03-05 09:52:00

КУРАШЧИЛАРИМИЗ БИШКЕКДАН 14 ТА МЕДАЛЬ БИЛАН ҚАЙТИШДИ

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтган спорт кураши бўйича Осиё чемпионатида 14 та медални қўлга киритди.

Олти кун давом этган турнирда жами 30 жамланма медаллар ўз эгаларига топширилди.

Эркин кураш ва Юнон-рум кураши бўйича ўтказилган беллашувларда эркак ва аёл спортчилар иштирок этишди, деб хабар қилмоқда “podrobno.uz”.

Мусобақа якунларига кўра, эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 7 та медалга сазовор бўлиб, жамоалар орасида биринчи ўринни қўлга киритди. Ихтиёр Наврўзов (70 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг) ва Давит Модзманашвили (125 кг) олтин медаль олишган бўлса, Маҳмуд Шавкатов (57 кг), Аббос Раҳмонов (61 кг), Тимур Усмонохунов (65 кг) ва Азиз Солиев (92 кг)га кумуш медаллар насиб этди.

Юнон-рум кураши бўйича ҳам Ўзбекистон терма жамоаси 7 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учини ўринни эгаллади. 63кг вазн тоифасида Элмурад Тасмурадов ушбу спорт туридан Ўзбекистон учун ягона бўлган олтин медални қўлга киритди. Бу Элмуроднинг қитъа чемпионатларида эришган тўртинчи ғалабасидир.

“Туркистон-пресс”.