2018-03-05 11:10:00

KOICA БИЛАН САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Р.Ҳакимов Корея Халқаро Ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сонг Иль Сон билан учрашди.

Мулоқот жараёнида тарафлар ўзаро ҳамкорликка оид томонларни қизиқтираётган бир қатор масалалар юзасидан фикр алмашишди.

Учрашув сўнггида томонлар Институт тақдим этган лойиҳалар бўйича, шу жумладан, Институт ходимларини Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси ҳузуридаги Тадқиқот хизмати (NARS) га стажировкаларга юбориш, кореялик экспертларни қонун лойиҳаларининг муҳокамасига таклиф қилиш, қонун ижоркорлиги соҳасида Корея Республикаси тажрибасини ўрганиш, шунингдек Институтнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

“Туркистон-пресс”.