2018-03-05 13:34:00

ҲАДЛИ БИТИМ КУЧГА КИРДИ

2018йилнинг 28февраль куни Ўзбекистон Республикаси ва Европа инвестиция банки ўртасидаги 2017йил 1октабрь куни Вашингтон шаҳрида имзоланган EИБнинг мамлакатимиз ҳудудида фаолиятига оид ҳадли битим кучга кирди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати.

Ҳадли битим ЕИБнинг Ўзбекистон Республикасида фаолиятини амалга ошириш учун ҳуқуқий асосларни вужудга келтиради.

Ушбу ҳужжат мамлакатимизда йирик ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун ЕИБнинг молиявий воситаларидан фойдаланиш имконини беради ва Ўзбекистон ҳамда Европа Иттифоқи ўртасидаги молиявий ва техникавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

“Туркистон-пресс”.