2018-03-06 09:51:00

МУЗАФФАР СПОРТЧИЛАРИМИЗ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

Жорий йил 27 февраль 4 март кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида  ўзбекистонлик спортчилар 15 та медаль қўлга киритганэди. Кеча Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Бишкекдаги мусобақада муваффақиятли иштирок этган курашчиларимиз тантанали тарзда кутиб олинди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Спортчиларимизни қарши олиш учун Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси мутасаддилари, чемпион спортчиларнинг оила аъзолари, мухлислар ва ОАВ ходимлари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди. 

 

Шуни алоҳида қайд этиб ўтишимиз лозимки, эркин кураш бўйича терма жамоамиз баҳсларда 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан спортнинг ушбу тури ниҳоятда тараққий этган Эрон, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея ва Япония каби мамлакатларни ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади. 

 

Юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз эса 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида кучли учликда якунлади. 

 

“Туркистон-пресс”