2018-03-06 12:24:00

АЁЛГА БАХТ БЕРИНГ!

Юртимизда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбирлари давом этмоқда. Хусусан, Чирчиқ шаҳридаги қатор ташкилот ва муассасаларда  аёлларбайрамига бағишланган байрам кечалари бошлаб юборилган.

Жумладан, Чирчиқ шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 6-умумий ўрта таълим мактабида ҳам 150 нафарга яқин опа-сингиллар, кекса онахонларимиз иштирокида ажойиб байрам ўтказилди.

“Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар кенгаши, 39-“Ҳаёт гули” ҳамда 26-“Бирлик” номли маҳалла фуқаро йиғинлари билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур байрам тадбири кўтаринки кайфиятда, ўзгача руҳда ўтганлиги билан йиғилганлар қалбини қувончга тўлдирди. Боиси, байрам дастуридан ўрин олган турли саҳна кўринишлари, жумладан,  мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар, рақслар, аёлларимизга бағишланган гўзал шеърлар кўнгилларга баҳорий илиқлик олиб кирди. Айниқса, миллий урф-одатларимизга оид саҳна кўринишларни кекса онахонларимиз томонидан ижро этилгани тадбирга алоҳида кўрк бағишлади.

 Байрам кечасида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Равшан Дастиров,  ушбу партиядан сайланган шаҳар Кенгаши депутатлари Адҳам Юлдошев ҳамда Мўмин Якубов, “Ҳаёт гули ” МФЙ раиси Шавкат Ибрагимовлар иштирок этиб, барчани байрам билан қутлади  ва эсдалик совғалари улашди.

—Юртимизнинг барча гўшларида ушбу байрам кенг нишонланмоқда, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП шаҳар Кенгаши депутати Адҳам Юлдошев. —Бугун бу байрам тадбирида иштирок этолмаётган кекса ёшдаги бувижонларимизни уйларига бориб қутлаш ва кўнгилларини олишни ҳам ният қилганмиз. Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимиздаги барча хотин-қизларимизни 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами билан депутатларимиз номидан табриклаб қоламиз.

Ҳусан ЖОМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар кенгаши ходими

(“Туркистон-пресс”)