2018-03-07 15:06:00

ТОШКЕНТДА ММА БЎЙИЧА ЖАНГ ОҚШОМИ ТАШКИЛ ҚИЛИНАДИ

Жорий йил 11 март куни Тошкент шаҳрида ММА бўйича жанг оқшоми ташкил қилинади.

Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани “Fight Club” спорт аренасида ММА бўйича ўтказиладиган баҳсларда бир қатор ҳамюртларимиз жанг ўтказадилар.
Шу куни спортчиларимизга Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Туркманистондан ташриф буюрган спортчилар рақиблик қилади. Ҳозирча жанг кечасида Ҳумоюн Тўхтамуродов, Асилбек Иномов, Маъруф Усмонов, Бекзод Абдураҳимов каби спортчиларимиз октагонга чиқиши аниқ бўлиб улгурди.

 

“Туркистон-пресс”