2018-03-09 14:27:00

ГУЛРУҲБЕГИМ ТОҲИРЖОНОВА – ТЕНГСИЗ ШАХМАТЧИ

Ўзбекистонлик хотин-қизлар ўртасидаги (wgm) халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова Малайзияда бўлиб ўтган «First Friday Masters March 2018» мусобақасида биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақbда Ўзбекистон шахмат федерациясининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Халқаро мусобақада Ҳиндистон, Малайзия, Мьянма, Филиппин Ўзбекистон ва Вьетнамдан 10 нафар шахматчи иштирок этди.

Ўзбекистоннинг энг кучли аёл шахматчиси сифатида тан олинган Гулруҳбегим Тоҳиржонова мусобақа давомида биронта ҳам мағлубият қайд этмади.

У 9 турнинг бештасини дуранг билан якунлаган бўлса, 4 бор ғалаба қозонди. Шу тариқа Гулруҳбегим 6,5 очко жамғариб, биринчи ўринни қўлга киритди.

“Туркистон-пресс”