2018-03-14 08:48:00

МАЙК ПОМПЕО АҚШ ДАВЛАТ КОТИБИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

АҚШ Президенти Дональд Трамп Рекс Тиллерсонни Давлат котиби лавозимидан озод этди. Унинг ўрнини Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпео эгаллади, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Дональд Трамп Тиллерсонга миннатдорлик изҳор қилиб, Помпеонинг янги лавозимда «мисли кўрилмаган ишларни амалга оширишига» ишонч билдирган.

“Туркистон-пресс”