2018-03-14 09:28:00

ТОШКЕНТДА “NURLI KELAJAK EXPO – 2018” КЎРГАЗМАСИ ОЧИЛДИ

 Тошкентда NurlikelajakExpo– 2018кўргазмаси очилди.Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этган тадбирда соҳа мутасаддилари, мутахассислар, тизим учун озиқ-овқат маҳсулотлари, мебель, дидактик ўйин ва ўйинчоқлар, спорт ва тиббиёт анжомлари, мусиқа асбоблари, ошхона жиҳозлари, озиқ-овқат, енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, тадбиркорлик субъектлари иштирок этмоқда.

“Nurli kelajak Expo – 2018” кўргазмасидан кўзланган асосий мақсад мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналардан тўғридан-тўғри харид этишни йўлга қўйиш ҳамда ўйин ва ўйинчоқлар, мебель ва бошқа жиҳозларнинг сифати, шакли, дизайни, қулайлиги, замонавийлиги ва хавфсизлигини мукаммал ўрганишдан иборатдир. Таъкидлаш лозимки, “Ўзэкспо” маркази павильонларида 300 га яқин корхона ва фирма, тадбиркорлик субъектларининг фаолияти билан яқиндан танишиш имконияти яратилган.

Икки кунлик тадбир доирасида Ўзбекистон ошпазлар уюшмасидан болалар учун парҳез таомлар тайёрлаш бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилмоқда.

ЎзА олган сурат.