2018-03-14 12:20:00

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ЯНГИ ЭЛЧИСИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

2018 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Саидикрам Ниязходжаев Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғалимжан Қойшибаевга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди, деб хабар бермоқда “Жаҳон” АА.

Тегишли маросимдан сўнг Элчи ташқи ишлар вазири Қайрат Абдирахманов томонидан қабул қилинди. ВазирС. Ниязходжаевни юқори лавозимга тайинлангани муносабати билан табриклади ва муваффақиятлар тилади.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

“Туркистон-пресс”.