2018-03-15 09:14:00

БОКСЧИМИЗ ШОҲЖАҲОН ЭРГАШЕВ WBA РЕЙТИНГИДА ЯНА ЮҚОРИЛАДИ

WBA боксчиларнингмартойиучунянгижаҳонрейтингиниэълонқилди.

Бутунажаҳон бокс ассоциацияси (WBA) томонидан эълон қилинган янги рейтингда ўзбекистонлик енгилмас боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 11-ўринга кўтарилиб олди. 

Шоҳжаҳон ўз жангларини ўтказиб келаётган -63,5 кг вазн тоифасида бугунги кунда кубалик Рансес Бартелеми етакчи ҳисобланади. Мутлоқ жаҳон чемпиони америкалик Теренс Кроуфорд вазнини ўзгартирганидан сўнг ушбу вазндаги чемпионлик камарлари вакант бўлиб қолганди.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон январь ойида америкалик Сони Фредриксонга қарши жанг ўтказиб, уни учинчи раундда нокаутга учратганди.

“Туркистон-пресс”