2018-03-16 16:16:00

ШАҲРАМ ҒИЁСОВ ВА МУРОДЖОН АҲМАДАЛИЕВ ИККИНЧИ ЖАНГИНИ ҚАЧОН ЎТКАЗИШИ АНИҚ БЎЛДИ

Хабарингиз бор, жорий йил 10 март куни бирйўла икки нафар боксчимиз ўзининг профессионал рингдаги дебют жангини ўтказганди.

Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиевларнинг ҳар иккиси ҳам ўзларининг илк жангида рақибни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

Куни кеча боксчиларимизнинг иккинчи жангни қачон ўтказиши маълум бўлди. Унга кўра, Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиевлар 2018 йил 21 апрель куни “New York Kings Theatre”да ўтказиладиган жанг оқшомида рингга кўтариладилар. Ҳозирча ушбу жанда уларга ким рақиб бўлиши номаълум.

 

“Туркистон-пресс”