2018-03-17 13:23:00

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ИМОМ БУХОРИЙ МАҚБАРАСИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИ

Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир ҳудудга ташрифи чоғида ўша жойдаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилади. Самарқандга ҳар сафар келганида Имом Бухорий мажмуасига боради. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари бу гал ҳам вилоятга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. 

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан ушбу мақбара яқинида Имом Бухорий илмий тадқиқот маркази бунёд этилмоқда. 4 гектардан зиёд майдонда қурилаётган марказ жорий йил сентябрда ишга туширилиши режалаштирилган.

“Туркистон-пресс”