2018-03-17 11:42:00

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ” ПАРТИЯСИ КЎМАГИДА ЁШ ШОИРАНИНГ ИЛК КИТОБИ ЧОП ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида ташкил этилган “Ижод” жамоат фонди томонидан ёзувчи ва шоирлар, айниқса, ёш ижодкорларнинг биринчи китоблари кўп минг нусхада нашр этилмоқда. Мазкур жараёнда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳудудий ташкилотлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Таъкидлаш лозимки, китобхонлик маданиятини оширишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлмоқда.

Қарор ижроси доирасида кўплаб ёш шоирларнинг китоблари бугунги кунда нашрдан чиқмоқда. Гулистон туманида ижод қилувчи ёш шоира Севаранинг ҳам бугун орзулари ушалди. Жорий йилнинг февраль ойида Севаранинг отаси Умид Абдуллаев ЎзМТДП Гулистон туман кенгашига қизининг шеърларини китоб ҳолида чоп этишда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилган эди.

Мазкур партия Гулистон туман кенгашининг ташаббуси билан 14-умумтаълим мактабининг истеъдодли ўқувчиси Севара Абдуллаеванинг “Бокира туйғулар” номли илк шеърий китоби нашр этилди. 

Китобнинг тақдимоти ҳам ЎзМТДП туман кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилди. 
 

“Туркистон-пресс”