2018-03-17 12:09:00

ҲАР КУНИНГИЗ НАВРЎЗ БЎЛСИН!

Азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, қадим аждодларимиздан бизга ўлмас мерос сифатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи олам мустақиллик йилларида мамлакатимизда яшаётган миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча ватандошларимиз орзиқиб кутадиган, том маънодаги умумхалқ байрамига айланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” шиори остида тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлар учун байрам дастурхони ёзилиб, сумалак сайли ташкил қилинди.

 

Ушбу маънавий-маърифий тадбир давомида кексалар ва ногиронлар ҳолидан хабар олиниб, эсдалик совғалари улашилди.

 

“Туркистон-пресс”