2018-03-23 10:47:00

«ТОШКЕНТ-ҚАРШИ» ЭЛЕКТРОПОЕЗДИ ҚАТНОВИ ТЕРМИЗГАЧА УЗАЙТИРИЛДИ

2018 йил 20 мартдан «Тошкент-Қарши» электропоезди қатнови Тремизгача узайтирилди, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари». Қатнов сешанбадан ташқари ҳафтанинг барча кунлари амалга оширилади.

Поезд (4-рейс) Тошкентдан 8:50 да чиқиб кетиб, Термизга 20:16 да кириб боради. Ортга эса (3-рейс) Термиздан 6:50 да йўлга чиқиб, пойтахтга 18:44 да етиб боради.

“Туркистон-пресс”