2018-03-23 15:37:00

МУРАТ ЙИЛДИРИМ ЎЗБЕКИСТОНГА ЕТИБ КЕЛДИ

«Осиё» телесериалидаги Демир роли билан ўзбек томошабинларига яхши таниш бўлган машҳур турк актёри Мурат Йилдирим Мухлиса Азизованинг «Scorpion» фильмида суратга тушиши ҳақида “xabar.uz” сайти маълум қилган эди.

2018 йил 23 март куни Мурат рафиқаси, марокашлик гўзал Имона Элбани билан бирга Бухоро шаҳрига етиб келди. «Scorpion»да Мурат Йилдирим ижро этадиган саҳналарни суратга олиш ишлари Бухоро вилоятида эртага, 24 март кунидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 март куни Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси, «Scorpion» триллери продюсери Ойбек Абдушукуров туркиялик актёр Мурат Йилдирим билан Истанбул шаҳрида шартнома имзолаган эди.

“Туркистон-пресс”