2018-03-23 16:59:00

НАВҚИРОН НАВРЎЗИНГ МУБОРАК, ЎЗБЕКИСТОНИМ!

Наврўз айёми муносабати билан Андижон вилоятида кўплаб хайрли тадбирлар, байрам дастурлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Андижон индустриал-педагогика коллежида O‘zLiDeP вилоят кенгаши ташаббуси билан “Навқирон Наврўз” мавзусида бадиий-мусиқий тадбир ташкил этилди. Депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан “Наврўз —меҳру муҳаббат тимсоли” акцияси ўтказилиб, партиянинг ёши улуғ фаолларига совғалар тарқатилди.

—Наврўз тантанаси бу йил ўзгача кечмоқда, —дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг бўлим мудири Умида Исаева. —Айёмнинг азалий мезони— қадр ва меҳр туйғусининг улуғланиши ҳар бир тадбирларимизда акс этмоқда.

Асака туманидаги “УзДонг вонКо” қўшма корхонасида бўлиб ўтган Наврўз сайлида вилоятнинг хушовоз хонандалари ҳамда “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ғолиблари, андижонлик “Оғалар” жамоасининг бадиий чиқишлари йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.

 

“Туркистон-пресс”