2018-03-24 14:06:00

ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАНИ НАҚДЛАШТИРИШ МУМКИН БЎЛАДИ

2018 йил1 апрелданхорижийвалютанинақдшаклдалимитлардоирасидаечиболишмумкинбўлади. Ушбу чора “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган.

Бундан ташқари, ҳужжатга кўра, 2018 йил 1 июлдан тижорат банклари:

  • дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз кириш;
  • кредит (микроқарз) бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилишнинг босқичмабосқич жараёнини ва кредит (микроқарз) бериш тўғрисида хабардор қилиш ёки уни беришни асосли рад этиш тартибини кўрсатган ҳолда кредит буюртмаларини шаффофлик асосида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш учун шароитларни яратиши зарур.

Марказий банкга:

  • хорижий валютанинг олдисотди операцияларини амалга ошириш ва халқаро тўлов карталаридан пул маблағларини хорижий ва миллий валютадаги муддатли омонатларга ўтказишни таъминловчи жисмоний шахсларнинг ҳисоб варақларини масофадан туриб бошқариш тизимини жорий этиш;
  • 2018 йил 1 июлга қадар транзакцияларнинг хавфсиз ва узлуксиз амалга оширилишини таъминловчи миллий чакана тўлов тизимини тузиш ва ривожлантириш;
  • 2018 йил 1 ноябрга қадар тижорат банклари билан биргаликда туристлар кўпроқ борадиган жойларда кунутун режимда ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилишини таъминлаш вазифаси юкланмоқда.

 

“Туркистон-пресс”