2018-03-24 14:12:00

ОКСАНА ЧУСОВИТИНА ДОҲАДА ЧЕМПИОН БЎЛДИ

Ҳамюртимиз Оксана Чусовитина Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган жаҳон кубоги баҳсларида муваффақиятли иштирок этмоқда.

Тажрибали гимнастикачимиз  кеча бўлиб ўтган баҳсларда ҳам ўзига билдирилган ишончни оқлай олди ва олтин медаль соҳибига айланди. У ўзининг севимли йўналиши — таяниб сакраш баҳсларида 14,433 балл жамғариб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. Кумуш медаль КХДР вакили Пьён Рё Йонгга насиб қилган бўлса, бронза медалига франциялик Колин Девилард эга чиқди.   

Эслатиб ўтамиз, Чусовитина ўтган ҳафтада Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган жаҳон кубоги баҳсларида олтин ва бронза медаллари соҳибига айланганди.

“Туркистон-пресс”