2018-03-24 14:17:00

СОДИҚ САФОЕВ АФҒОНИСТОНДАГИ МОЖАРОЛАРНИНГ АСЛ САБАБЛАРИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ

Бугун Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси матбуот марказида навбатдаги сессия йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.


Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг қайд этишича, турли минтақалардан Афғонистонга қурол-яроғ етказиб бериш бўйича барча таъминот бажарилмоқда. Бироқ қўшни афғон диёрида дипломатия ва сиёсий саъй-ҳаракатлар борасида тақчилликлар бор. Бугун Афғонистонда юз бераётган нотинчликларнинг асосий сабаби ҳам шунда.  


У Афғонистонда тинчликка эришишнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, “Ушбу мамлакатда тинчлик ўрнатиш минтақада нафақат барқарор ривожланишнинг муҳим омили, балки Осиёни Европа давлатлари билан савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлигини фаоллаштириш, транзит-транспорт имкониятларининг интеграциялашувини таъминлаш имконияти ҳамдир”, деб таъкидлади.  

 

Оқил Ғуломов (ЎзА) олган сурат.