2018-03-24 14:24:00

ЎЗБЕКИСТОН СЕНЕГАЛ ТЕРМА ЖАМОАСИ БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокашда жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган Сенегал терма жамоасига қарши ўйин ўтказди.

 

Учрашувнинг 21-дақиқасида Отабек Шукуров пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очганди. 63-дақиқада эса рақиблар футболчиси Мусса Конате мувозанатни тиклади. Шу тариқа 1:1 ҳисоби ўйин охиригача сақланиб қолди.

 

“Туркистон-пресс”