2018-03-24 15:04:00

АФҒОНИСТОН БЎЙИЧА ТОШКЕНТ КОНФЕРЕНЦИЯСИНИНГ БОШҚА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯЛАРДАН ФАРҚИ НИМАДА?

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курманов Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси матбуот марказида бўлиб ўтаётган сессия йиғилишида айтиб ўтди.  


“Бундан олдин ҳам Афғонистон бўйича қатор учрашувлар ва мулоқот гуруҳлари ташкил этилган. Токио, Бон, Лондон, Истанбул конференцияси ва бошқалар шулар жумласидан. Хўш, Афғонистон бўйича юқори даражали Тошкент конференциясининг улардан фарқи нимада? Гап шундаки, ушбу конференциялар асосан Афғонистон иқтисодиётини тиклаш каби масалалар муҳокамасига бағишланган эди. 


Президентимиз ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуман Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона ва оқилона йўли сифатида ҳукумат ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб боришни назарда тутади. Бу каби муҳим сиёсий-ижтимоий йўналишдаги вазифалар Афғонистон ҳукумати ташаббуси билан бошланган Кобул жараёнида ҳам ўз аксини топган эди. 

 

Оқил Ғуломов (ЎзА) олган сурат.