2018-03-24 15:22:00

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ IT-ТЕЛЕКАНАЛ ИШГА ТУШАДИ

Ўзбекистонда янги интернет телеканал ишга тушади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълум қилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, мазкур телеканал ахборот-коммуникация технологиялари ва инновациялар мавзусига йўналтирилади.

Вазирлик ва «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали янги ташкил этилаётган интернет телеканалда ишлаш учун бошловчи ва журналистлар ўртасида танлов эълон қилди.

«Биз ёрқин истеъдодларни қидирмоқдамиз. Журналистик фаолият бўйича тажрибангиз бўлса, янада яхши! Асосий талаблар: ўзбек, рус ва инглиз тилини билиш, матн ёзиш маҳорати, чиройли ташқи қиёфа (бошловчилар учун), равон нутқ, киришимлилик ва саводхонлик», — дейилади эълонда.

“Туркистон-пресс”