2018-03-24 16:25:00

ТОМОРҚА — ОИЛАНГИЗГА БАРАКА ОЛИБ КЕЛАДИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилоят ва Тўрақўрғон туман кенгаши ҳамкорлигида “Гулистон” МФЙ аҳолиси билан ўтказилган учрашув айни шу мавзуга бағишланди.
— 2017 йилда O‘zLiDeP фаоллари кўмагида ўз хонадонимда 5 сотих майдонда иссиқхона ташкил этган эдим, — дейди “Гулистон” МФЙда яшовчи фуқаро Собиржон ота Қобулов. — Иссиқхонага лимон кўчатлари, картошка ва кўкатлар экиб, ўтган йили 3 млн. сўм соф даромад олган эдик. Бу йил ундан-да кўпроқ даромад олишни режалаштиряпмиз.
Собиржон ота учрашув иштирокчиларини ўз хонадонида ташкил этилган иссиқхона билан таништириб, иссиқхона ташкил этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди.
 
“Туркистон-пресс”