2018-03-25 09:34:00

АФҒОНИСТОН БЎЙИЧА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ РАСМИЙ ХЕШТЕГИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

2018 йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтади. Мазкур халқаро конференциянинг расмий хештеги қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Комил Алламжонов «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди.

        «Ушбу #UzAfg2018 орқали ижтимоий тармоқларда ўз фикрларингиз, шарҳларингизни ёзинг. Maxсус мониторинг гуруҳи изоҳларингизни ўрганиб боради. Ҳар қандай фикр, нуқтаи назар муҳим. Биз Афғонистонда тинчлик тарафдоримиз!»— дейди Матбуот котиби.

“Туркистон-пресс”