2018-03-25 12:25:00

НАВРЎЗ САЙИЛЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сергели туман кенгаши тумандаги “Чоштепа” МФЙ билан ҳамкорликда Наврўз байрам сайлини ўтказди.

Наврўз сайиллари ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган 2200 йиллик тарихга эга “Чоштепа” масканида бўлиб ўтди. Тадбирда маҳалла ҳамда партия фаоллари томонидан миллий спорт ўйинлари ташкиллаштирилди.

Байрам сайлида фаол иштирок этган ёшларга тарихчи олим, профессор Ҳ.Содиқов ҳамда Халқ депутатлари Сергели тумани Кенгаши депутати М.Хидиров томонидан китоблар ва эсдалик совғалари топширилди.

“Туркистон-пресс”