2018-03-25 12:44:00

АФҒОНИСТОН БЎЙИЧА ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТБУОТ МАРКАЗИДА СЕССИЯ ЙИҒИЛИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

«Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси матбуот марказида навбатдаги сессия йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 


ЎзА хабарига кўра, унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари масъул ходимлари, шарқшунос олимлар, Олий ва ўрта таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази, илмий-тадқиқот ва таҳлил марказлари вакиллари иштирок этмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Қ.Жўраев, А.Умирзоқов, Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори А.Маннонов ва бошқалар Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, таълим ва бошқа соҳалардаги алоқалар, Афғонистоннинг минтақа давлатлари билан барча соҳалардаги муносабатларини ривожлантириш масалалари ҳақида сўз юритмоқда. 

 

ЎзА олган сурат