2018-03-26 15:28:00

КАНАДАЛИК БАХТЛИ ИНСОН ЛОТЕРЕЯДА 12 МИЛЛИОН ДОЛЛАР ЮТИБ ОЛДИ

Канадада ўтган шанба куни ўтказилган Lotto Max миллий лотереясида 12 миллион АҚШ доллари миқдоридаги бош мукофоти ўйналди. Уни Онтарио провинцияси фуқароси ютиб олган, лекин бахтли чиптанинг эгаси ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Бу ҳақда Atlantic Lottery ассоциациясига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Lotto Max миллий лотереясида 15 миллион Канада доллари( тахминан 12 миллион АҚШ долари) миқдоридаги жек-пот ўйналган бўлиб, унда “7, 12, 15, 23, 35, 43, 49” рақамидаги чипта эгаси ғолиб деб топилди.  Канада қонунчилиги бўйича, миллий лотереяда иштирок этган бахтли инсон ютуқ чиққан чиптани ташкилотчиларга топшириши зарур ва бу ундан кейин ютуқ эгаси кенг жамоатчиликка ошкор этилади.

“Туркистон-пресс”