2018-03-26 15:30:00

АБДУЛАЗИЗ КАМИЛОВ АҚШ ДАВЛАТ КОТИБИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ТОМАС ШЕННОННИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

2018 йилнинг 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун бугун Тошкент шаҳрига келган АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннонни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.

Учрашув чоғида турли соҳаларда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, 27март куни очиладиган юқори даражадаги Тошкент форумининг кун тартиби нуқтаи назаридан халқаро ва минтақавий масалалар кўриб чиқилди.

Суҳбатда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

Анвар Илёсов олган сурат.