2018-03-26 18:03:00

УМИД АҲМАДЖОНОВ ДУБАЙДА БАА ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ БОШ КОТИБИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Дубай шаҳрида БАА футбол ассоциацияси Бош котиби Муҳаммад Ҳаззам Ал-Даҳерий билан учрашди.Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

 

Учрашув давомида 2019 йил БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасининг ташкилий масалалари муҳокама қилинди ҳамда ушбу мусобақага Ўзбекистондан волонтёрлар — кўнгиллиларни юбориб, бундай йирик мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш тажрибасини ўрганиш масаласи кўриб чиқилди. 

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва БАА футбол ассоциациялари ўртасида имзоланган меморандум асосида ҳар икки мамлакат терма жамоалари ўртасида ўзаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш, алмашув асосида ҳакамларни Кубок финаллари ва ўртоқлик ўйинларига жалб қилиш бўйича ҳам суҳбат олиб борилди.

 

“Туркистон-пресс”