2018-03-28 12:41:00

ОМОНМУРОДОВА ФРАНЦИЯДАГИ ТУРНИРНИНГ ЧОРАК ФИНАЛИГА ЧИҚДИ

Тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонуродова Франциянинг Круаси-Бобур шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг жуфтлик баҳсларида Вера Звонарева (Россия) билан бирга кортга чиқиб, илк даврада ғалабага эришди.

Россиялик таниқли теннисчи Вера Звонарева билан тандем ҳосил қилган Омонмуродова жуфтлик мусобақасининг илк даврасида британиялик Тара Мур ҳамда америкалик Чиара Шоль ҳамкорлигини 7:6(4), 6:3 ҳисобида мағлуб этди. 

Энди Оқгул ва Вера чорак финал учрашувида бельгиялик Ан-София Местах ҳамда франциялик Манон Арконгиоли жуфтлигига қарши баҳс олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг соврин жамғармаси 60 000 АҚШ долларини ташкил қилади.

“Туркистон-пресс”