2018-03-29 14:05:00

ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ АМАЛИЙ ТАШРИФ БИЛАН ЮРТИМИЗГА КЕЛДИ

Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси амалий ташриф билан мамлакатимизга келди.

 

Меҳмонларни Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара мажмуасида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва кенг жамоатчилик вакиллари тантанали равишда кутиб олди.Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, икки қўшни мамлакат ўртасида иқтисодий, маданий, чегара масалалари бўйича алоқаларни янада юқори босқичга кўтариш, шунингдек, савдо-сотиқ, туризм, энергетика, транспорт соҳаларидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш кўзда тутилган.

 

Чегара мажмуасида меҳмонларни кутиб олишга бағишланган тадбирдан сўнг Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков раҳбарлигидаги делегация Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

“Туркистон-пресс”