2018-03-29 14:21:00

ФАРҒОНАДА ИККИ ДАВЛАТ ЧЕГАРАДОШ ВИЛОЯТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ ЙИҒИЛИШИ БОШЛАНДИ

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Бош вазирлари раислигидаги икки давлат чегарадош вилоятлари раҳбарлари кенгашининг биринчи йиғилиши бошланди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири А. Арипов, Қирғизистон Республикаси бош вазири С. Исаков иштирок этаётган йиғилишда мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари, дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ишончга асосланган ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ҳудудларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, савдо иқтисодий, туризм, маданий маърифий соҳаларни ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.

“Туркистон-пресс”