2018-03-29 14:39:00

ТОШКЕНТДА ОФК АЁЛЛАР ФУТБОЛИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ФУТБОЛ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛАДИ

Шу йилнинг 30 март куни Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ташаббуси билан Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) аёллар кунига бағишланган анъанавий футбол фестивали ўтказилади.

Тадбир доирасидаги мусобақалар ЎФАнинг сунъий қопламали майдонида соат 10:00да бошланади.

Фестивални ўтказишдан асосий мақсад—болалар спортини ривожлантириш ва оммалаштириш, ёшларда футболга бўлган қизиқишни уйғотиш ҳамда соғлом турмуш тарзини илгари суришдан иборат.

Фестивалда Тошкент шаҳрининг барча туманларидан 8-10 ёшдаги 200 нафардан ортиқ қизлар иштирок этади.

“Туркистон-пресс”