2018-03-29 18:30:00

АСКАРЛАР ВАТАНГА ҚАСАМЁД ҚИЛДИ

Самарқанд гарнизони ҳарбий қисмларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун келган аскарларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилишига бағишланган тантанали маросими бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, аскарларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ҳарбий қасамёд қабул қилган йигитлар зиммасидаги масъулият нақадар улуғ ва шарафли эканлигини таъкидлаб, уларга Ватан ҳимоясидек муқаддас бурчини адо этишида муваффақият тилади.

Самарқанд гарнизони Офицерлар уйи ҳарбий оркестр жамоасининг концерт дастури ва ҳарбий хизматчилар томонидан намойиш этилган кўргазмали чиқишлар иштирокчиларда катта таассурот уйғотди.

“Туркистон-пресс”