2018-03-30 14:29:00

ОЛИЙ СУД ТАРКИБИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИЛДИ

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу тўғрида ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддаси 13-банди, “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 63-моддасига асосан Ўзбекистон Президенти томонидан Олий суд судьялигига таклиф этилган номзодларни биттама-битта таништирди.

Сенаторлар Абдумўмин Абдуллаев, Волида Ахтамова, Ўктам Тиркашев, Илхомжон Раҳмонқулов, Сайловбой Мамбеткадиров номзодларини маъқулладилар.

“Туркистон-пресс”